Муаллиф:НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
#Hayot 2-фасл
48-қисм.
Шу сониядаёқ Жамшид қуйишқондан чиқиб кетди. У учун бази кунлари кўриш ҳам имконсиз бўлиб қолган қизни, Комил ҳеч қўрқмасдан қўлидан тутиб турарди. Бу иш шу қадар кутилмаганда бўлдики Самия ҳам қўлини тортиб ололмай қолди. Жамшид эса Комилни бир силтаб ўзига тортди ва юз кўзи аралаш калла қўйди. Комил кўз олди қоронғулашиб гандираклаб кетди. Жамшид эса кўзларини ғазаб кўр қилгандек ҳеч нарсани кўрмас эди. Аёвсиз Комилга мушт тушурар Комил хатто ўзини ўнглаб олишга улгурмасди. Самия оғзи бурни қонга бўялган Комилни ҳалиям дўпослаётган Жамшидни қўлидан тортиб ажратишга уринди
-Жамшид.... Жамшид бас қилинг! Ҳозир ўлдириб қўясиз!!
Жамшид Комилни қаттиқ тепиб Самияни билагидан тортиб лифт ичига олиб кирди ва қайтиб чиқиб энди ўрнидан турган Комилга яна мушт тушириб ерга ётқизиб қўйди
-Ишдан бўшатилдинг! Бугундан бошлаб хатто соянгни шу атрофда ўралашиб юрганини кўрсам бу гал қўлимдан соғ чиқмайсан.
Жамшид лифт тугмасини босиб Самия билан бирга пастга тушди. Самия қўрқувдан дир дир титраб Жамшидга ўғринча қараб қўяр аммо бир сўз айтишга журъати етмасди. Жамшид Самиянинг қўлини шу қадар маҳкам сиқиб олганлидики Самиянинг суяклари синай деди. Самия оғриқдан кўзлари жиққа ёшга тўлиб кетди лекин Жамшидга айтолмай жим кетарди. Жамшид лифт тўхташи билан қўлини янада маҳкамроқ сиқиб деярли судраб кетди. Самиянинг эса оғриқ зўрлигидан овози ҳам чиқмас кўзидан дувиллаб ёш қуюларди.